Афғонистон пойтахти Қобулдаги Олий суд биноси олдида содир бўлган терактда 21 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Reuters мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб хабар берди.
Маълумотларга кўра, 48 нафар жабрланганлар касалхонага етказилган. Полициянинг хабар беришича, портловчи мослама ҳудкуш томонидан ҳаракатга келтирилган. Террорчи полиция ходими унинг ҳужжатларини текширмоқчи бўлганда ўзини портлатиб юборган. Аксарият қурбонлар Олий суд ходимлари.
Афғонистон Олий суди олдидаги теракт БМТ томонидан кескин қораланиб, уни содир этганлар албатта ўз қилмишига яраша жазо олиши керак деган фикрни илгари сурди.
БМТ Хавфсизлик кенгаши ушбу терактни “ваҳшиёна ва разил” деб атади ҳамда ҳалок бўлганларнинг оилаларига таъзия изҳор қилди.