​Ҳалок бўлган рэпернинг YouTube' даги сэмплидан фойдаланган Бейонседан унинг вакиллари пул талаб қилди

ДУНЁ 08.02.2017, 14:13
Теглар: Хонанда, Мусиқа, Шоу-бизнес, YouTube
​Ҳалок бўлган рэпернинг YouTube' даги сэмплидан фойдаланган Бейонседан унинг вакиллари пул талаб қилди

Ҳалок бўлган америкалик рэпер ва YouTube' каналининг машҳурларидан бири Messy Mya (ҳақиқий исми-шарифи — Энтони Барре)нинг вакилларидан бири Бейонсенинг унинг сэмплидан клипида фойдалангани учун даъво аризаси билан судга мурожаат қилди, деб хабар берди “Lenta.ru” нашри.

Улар Бейонседан 20 миллион доллар талаб қилишди. Баррининг вакиллари Бейонсени Messy Mya нинг монологидан берухсат фойдаланганликда айблади. Мусиқали ролик бошланишидан илгари Бейонсе рэпернинг “Кейин Янги Орлеанда нима бўлди?” ва “Талабларга биноан мен қайтдим”, деган иборасини ишлатган. Улар Барренинг 2010 йилда YouTube каналига жойлаштирилган видеосидан олинган. Артистнинг монологи видеохостингда 2,7 миллион маротаба томоша қилинган.

Энтони Барре 2010 йилнинг ноябрь ойида Янги Орлеанда отиб ўлдирилган.

Шарҳлар

Афғонистондаги тўйда мусиқа янграгани учун 13 киши отиб ташланди

31.10.2021, 17:48

Афғонистоннинг Нангаҳор вилоятида мусиқа тинглаётган тўй меҳмонларига қаратага ҳужум уюштирган. Бу ҳақда Vesti хабар берди. Қайд этилишича, ўзини “Толибон” ҳаракати вакили сифатида таништирган номаълум қуролланган жангарилар...
YouTube тармоғидаги барча видеоларда 1 июндан бошлаб реклама пайдо бўлади

26.05.2021, 16:28

Бу ҳақда АҚШнинг YouTube видеохостинги раҳбарияти ўз блогида эълон қилди.  Компания 2021 йил 1 июндан ушбу платформага жойланган барча видеоларга реклама роликларини қўшади. Ёзнинг биринчи кунидан...
YouTube ҳам Трампдан “юз ўгирди”

13.01.2021, 14:54

YouTube компанияси президент Доналд Трампнинг каналини камида бир ҳафтага тўхтатиб қўйиши мумкин, дея хабар бермоқда CНН.Яқинда Трумп каналидаги видео зўравонликни қўзғатди,. Ушбу видео энди олиб...
Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1