1

Ўн ёшли қизалоқ 5 нафар ука ва сингилларини ёнғиндан қутқарди

ДУНЁ 08.02.2017, 14:36
Теглар: Ёнғин, Россия, Қиз
Ўн ёшли қизалоқ 5 нафар ука ва сингилларини ёнғиндан қутқарди

Россиянинг Белгород вилоятидаги Тетеревино қишлоғида яшовчи Юля исмли қиз ёнаётган уйдан уч нафар укаси ва икки нафар синглисини олиб чиқди, деб хабар берди “Тvzvezda.ru” нашри.

“Онаси Юляга укаларига қараб ўтиришни буюриб, ўзи яқин орада жойлашган ўрмондан ўтин териб келишга кетган. Ёнғин бошланганда Юля уйда 2009, 2011, 2015 йилда туғилган укалари ва 2008, 2013 йилда туғилган сингиллари билан ўйнаб ўтирган. Уйнинг ёнаётганини кўрган болалар каравот тагига, шкафнинг ичига беркинган. Юля ука-сингилларини ёнига чақириб, дераза ойнасини мушти билан синдирган ва уларни адёлга ўраб, бирин-кетин ташқарига ирғитган”, деб маълумот берди Россия ФВВ матбуот хизмати.

Юля энг охирги укасини деразадан ташлаётганда ён қўшнисининг ёрдамга югуриб келаётганини кўрган, болани унга узатгач, ўзи ҳушидан кетган. У ўзига келганда, ҳамма ука-сингилларини қутқарганига ишонч ҳосил қилиш учун уларни қайта-қайта санаган. Ҳозирда болаларнинг ҳаммаси соғ-саломат, ҳеч ким жабрланмаган.

Шарҳлар

АҚШ Россияни Украинага қарши кимёвий қурол қўллаганликда айблади

02.05.2024, 15:35

АҚШ Давлат департаменти томонидан эълон қилинган баёнотга кўра, Россия қўшинлари украиналик аскарларга қарши хлоропикрин заҳарли моддасидан фойдаланган. Бу ҳақда СNN хабар берди. Вашингтоннинг фикрича, Москва кимёвий қуроллардан...
Хоразмдаги қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чиқди

22.04.2024, 13:54

Кеча 21 апрель куни соат тахминан 16:10да Тупроққалъа тумани «Муҳаббат» МФЙ ҳудудида жойлашган “Обод Попер” МЧЖга қарашли қоғоз ва картон ишлаб чиқариш цехида ёнғин чикди....
Россия Эронга 24та қирувчи самолёт бермоқчи

21.04.2024, 17:45

Келгуси ҳафтада Россия Эронга 24 та Су-35 қирувчи самолётини топширади. Бу ҳақда “The Wall Street Journal” нашри маълум қилганди. Эроннинг бир қатор ОАВларининг хабар беришича, Россия...
Россиядаги эри билан жанжаллашган аёл фарзандларини калтаклади. Онага нисбатан жиноий иш очилди (видео)

15.07.2023, 09:45

Самарқанд вилояти Каттақўрғон туманида 1996 йилда туғилган аёл Россияда ишловчи эри билан жанжаллашиши оқибатида икки нафар вояга етмаган қиз фарзандларини калтаклаб, уни тасвирга олиб, эрига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1