1

​Жаҳонгир Отажонов мухлисларини алданиб қолмасликка чақирди

ШОУ-БИЗНЕС 08.02.2017, 15:13
Теглар: ​Жаҳонгир Отажонов
​Жаҳонгир Отажонов мухлисларини алданиб қолмасликка чақирди

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари орқали мухлисларига мурожаат қилиб, уларни фирибгарлардан огоҳ этди.

“Азиз юртдошлар, албатта баъзи инсонлар ўзини мен Жаҳонгирнинг укасиман ёки жияниман ёки яқиниман деб туриб ва яна мен билан бирга тушган суратини кўрсатиб ёки бошқа бир шунга ўхшаш ҳаракатлар билан сизларни ишонтириб, кимнидир концертига билет сотса ёки тўйга олиб келаман, деб айтса ва сиз бунга ишониб зарар кўрсангиз мендан хафа бўлманг! Чунки мен билан бир кунда бир қанча одамлар суратга тушади, мен билмайманку ким нима ниятда суратга тушишини ёки сўрамайманку нимага суратга тушяпсиз, деб шунинг учун билингки менинг укам ёки жияним бошқа санъаткорларнинг концертларига билет сотиш ҳуқуқига эга эмас! Соғ-саломат ва эҳтиёт бўлинглар ва бу масалада бизни безовта қилманглар, билингки барча концертларга чипталар концерт бўладиган сарой кассаларида сотилади”, деб ёзади Жаҳонгир Отажонов.

Маълумот учун, Жаҳонгир Отажонов 11-12-13 март кунлари “Истиқлол” санъат саройида янги концерт дастурини тақдим этади.

Шарҳлар

"У санъаткормас, масхарабоз". Хонанда Хусан Жаҳонгир Отажоновнинг санъатга қайтганига муносабат билдирди (видео)

12.07.2021, 15:49

Аввалроқ, хонанда Жаҳонгир Отажонов санъатга яна қайтгани ва онаси учун концерт бермоқчилиги ҳақида хабар берган эдик. Хонанданинг бу баёноти ортида ижтимоий тармоқларда турли баҳс-мунозаралар бошланди. Хусусан,...
Жаҳонгир Отажонов яна қайтди. У онаси учун концерт бермоқчи

11.07.2021, 17:29

Хонанда Жаҳонгир Отажонов ўзининг инстаграм саҳифасида сиёсатдан кетиб онаси учун концерт беришини маълум қилди.  "Сиёсий масалада жонли эфир ташкил қилмаганимга 15 кун бўлди. Ҳар бир...
Жаҳонгир Отажонов янги партия тузиш ниятида эканлигини айтди

26.01.2021, 18:08

Қўшиқчи Жаҳонгир Отажонов Президентлик сайловларида ўз номзодини қўймоқчи эканлиги ҳақида хабар берган эдик. Кейинчалик санъаткор бирор  туманга ҳоким қилишларини сўраб Президентга видеомурожаат йўллади.Отажонов ижтимоий тармоқдаги...
"Шароити энг оғир туманни менга беринг!" Жаҳонгир Отажонов Президентдан уни ҳоким қилишини сўради (видео)

22.01.2021, 22:00

Сал аввал санъатни тарк этган Жаҳонгир Отажоновнинг ижтимоий тармоқларда навбатдаги шов-шувли видеоси тарқалди. Унда собиқ хонанда, Ўзбекистон президентидан уни республиканинг бирор ҳудудига ҳоким этиб тайинлашини сўраган."Эшитишимча,...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1