АсосийDunyo

ОАВлар 11 сентябрь кунги теракт ташкилотчисининг Барак Обамага ёзган хатини эълон қилди

'ОАВлар 11 сентябрь кунги теракт ташкилотчисининг Барак Обамага ёзган хатини эълон қилди'ning rasmi

АҚШда 2001 йилнинг 11 сентябрь куни бўлган терактнинг асосий ташкилотчиси ҳисобланган Холид Шайх Муҳаммаднинг 18 саҳифали хати қисман эълон қилинди, деб хабар берди “Ria.ru” нашри.

Хат АҚШнинг собиқ президенти Барак Обама номига ёзилган. Муҳаммад ўз хатида терактда Вашингтон ташқи сиёсати билан бутун дунёдаги айбсиз одамларнинг ўлимига 9/11 ҳисобида ўзи айбдор эканлигини маълум қилган. Муҳаммад 11 сентябрь воқеаларини изоҳлар экан, “Урушни биз бошлаганимиз йўқ, уни сиз ва сизнинг мамлакатингиздаги диктаторлар бошлади” деб ёзган. Хатда Муҳаммад Обамага “илоннинг боши” ва “жабр-зулм, истибдод мамлакати президенти” деб мурожаат қилган.

Теракт ташкилотчиси ёзган хатнинг тагига 2015 йилнинг январь санаси қўйилган. Аввалига Гуантанамо қамоқхонаси ходимлари мазкур хатни юборишни истамаган, аммо айбланувчининг адвокати Муҳаммаднинг президентга мурожаат қилишга ҳаққи борлигини исботлаб, суддан ёрдам беришни сўраган. Оқибатда ҳарбий суд унинг талабини қондиришга мажбур бўлган.

Бошқа янгиликлар