АсосийJamiyat

​Прeзидeнт Шавкат Мирзиёев Қобулда юз берган террорчилик ҳаракати муносабати билан ҳамдардлик билдирди

'​Прeзидeнт Шавкат Мирзиёев Қобулда юз берган террорчилик ҳаракати муносабати билан ҳамдардлик билдирди'ning rasmi

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғанига мактуб йўллади.

Мазкур мактубда Афғонистон раҳбарияти ва бутун афғон халқига 2017 йилнинг 7 феврал куни Қобул шаҳрида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб бегуноҳ инсонларнинг қурбон бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан чуқур таъзия билдирди.

Давлатимиз раҳбари қурбон бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик сўзларини изҳор этди.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Афғонистон пойтахти Қобулдаги Олий суд биноси олдида содир бўлган терактда 21 киши ҳалок бўлиб, 48 киши жабрланганди.

Бошқа янгиликлар