1

​Мадонна асраб олган малавилик эгизак қизларини оммага кўрсатди

ДУНЁ 09.02.2017, 14:16
Теглар: Хонанда, Фарзанд, Қиз
​Мадонна асраб олган малавилик эгизак қизларини оммага кўрсатди

Америкалик поп юлдуз Мадонна Малавида яшовчи эгизак қизларни асраб олди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.

Хонанда илгари ҳам Шарқий Африка республикаларидан бўлган икки нафар болани ҳам асраб олган эди. Мадонна ўзининг Инстраграм саҳифасида оила аъзоларининг сони яна иккитага кўпайганини маълум қилди ва асраб олган эгизак қизларининг фотосуратларини жойлаштирди.

“Малавилик эгизак қизларни асраб олишдаги ҳужжатларни расмийлаштириш жараёни якунига етганини расман тасдиқлайман. Бу қизалоқлар оила аъзоларимга айланганидан жудаям бахтлиман”, деди Мадонна.

Хонанда мазкур жараёнда унга ёрдам берган барчага миннатдорчилик билдирди ва журналистлардан эгизак қизларнинг ортиқча стрессиз оилага мослашиши учун ўзи ва фарзандларининг шахсий ҳаётини ҳеч бўлмаганда маълум муддат ҳурмат қилишларини, тинч қўйишларини илтимос қилди.

Америкалик хонанданинг ўғли ва қизи бор. У 2006 йилда малавилик ўғил болани ва 2009 йилда яна бир қизалоқни ҳам асраб олган эди.

Шарҳлар

Тошкентда қиз севгилисини пичоқлади, омон қолган йигит ҳали ҳам унга уйланиш ниятида (видео)

16.12.2019, 11:35

Тошкентдайигит ва қиз ўртасида рашк сабабли келиб чиққан жанжал оқибатида қиз севгилини пичоқлади. Йигит эса бахтли тасодиф билан омон қолган. Бу ҳақда «Замон» ахборот дастурида...
Косонда жонига қасд қилган ўқувчи қизнинг сумкасидан хайрлашув мактуби чиққанмиди?

14.12.2019, 20:26

Косон туманидаги 6-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси Н.Б. 4 декабрь, чоршанба куни ўз жонига қасд қилиш ҳолатлари билан вафот этгани ҳақида хабар берган эдик....
Фарғонада болаларни мажбуран онага олиб бериш ижроси кутилмаган тус олди

13.12.2019, 19:35

Мажбурий ижро бюроси органларида давлат ижрочилари турли хил қизиқ воқеаларга ҳам гувоҳ  бўлиб қолишади. Хусусан, фуқаролик ишлари бўйича Фарғона туманлараро судининг 2019 йил 17 сентябрдаги ижро...
Машҳур хонанда 61 ёшида вафот этди

10.12.2019, 20:06

 Таниқли швед гуруҳи — «Roxette» солисти Мари Фредрикссон 61 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Швеция ОАВларига асосланиб хабар берилди.Dagens Nyheter нашрининг ёзишича, хонанда узоқ йиллар давомида саратон хасталигига...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1