АсосийDunyo

​Корридода буқалар томошабинларга ҳужум қилди (Видео)

'​Корридода буқалар томошабинларга ҳужум қилди (Видео)'ning rasmi

Мексиканинг Энкарнасьон-де-Диа шаҳрида ўтказилаётган корридода фавқулодда ҳодиса юз берди, деб хабар қилди “Тvzvezda.ru” нашри.

Корридо пайтида икки нафар буқа назоратни йўқотиб тореадорлар ва томошабинларга ҳужум қилди. Мазкур воқеа акс этган видеоролик ижтимоий тармоқларга жойлаштирилди.

Видеода корридо ташкилотчилари ўйлаганчалик буқалар ювош эмаслиги, уларнинг тажовузкорлиги яққол кўриниб турибди. Кадрда буқалардан бирининг майдон ортига ўтиб, томошабинларга ҳужум қилганини, иккинчиси эса майдон ўртасига йиқилган томошабинни шохлари билан қум устига ирғитганини кўриш мумкин.

Нашрнинг хабар беришича, буқалар ҳужумидан ўндан ортиқ томошабинлар ва тореадорлар тан жароҳати олди. Аксарият одамларнинг оёқ-қўллари йиртилди. Бахтли тасодиф туфайли ҳужумдан ҳеч ким ҳалок бўлмади.

Бошқа янгиликлар