1

​АҚШга виза олиш учун сайёҳлардан ижтимоий тармоқлардаги саҳифа пароли талаб қилинади

ДУНЁ 09.02.2017, 15:35
Теглар: Ижтимоий тармоқлар, АҚШ
​АҚШга виза олиш учун сайёҳлардан ижтимоий тармоқлардаги саҳифа пароли талаб қилинади

АҚШ ҳукумати сайёҳлардан ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари паролларини сўрашни режалаштирмоқда, деб ёзади “Вести”.

АҚШ ички хавфсизлик вазири Жон Келлининг маълум қилишича, АҚШнинг бошқа давлатлардаги элчилари мамлакатга кириш визасини олиш учун ҳужжат топширган чет эл фуқароларининг ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари паролларини сўрашга кўрсатма берилган.

“Агар улар АҚШга келишни истаса, биз билан ҳамкорлик қилишга рози бўлишади”,—дейди Келли.

Вазирнинг сўзларига кўра, у виза олишда ана шундай қатъий тартиб ўрнатилишини ёқлайди.

Келли янги тартиб биринчи навбатда президент Трамп АҚШга киришни тақиқлаган мусулмон давлатлари фуқароларига нисбатан жорий этилади.

“Биз АҚШга виза олиш борасида бир нечта янги тартибларни жорий қилиш тарафдоримиз. Балки, бизга фақат сизнинг паспортингиз эмас, балки сиз кириб турадиган сайтларингиз ҳақидаги маълумотларни олиш учун сизнинг ижтимоий тармоқлардаги саҳифаларингиз пароллари ҳам талаб қилинади”,—дейди Жон Келли.

АҚШ ички хавфсизлик вазири виза олиш тартибига янги чора-тадбирлар қачондан бошлаб киритилишига аниқлик киритмаган.

Шарҳлар

АҚШда қишки бўрон қурбонлари сони 50 кишига етди

27.12.2022, 10:08

АҚШда қишки бўрон туфайли камида 50 киши ҳалок бўлди, деб хабар берган NBC News. Телеканалнинг аниқлик киритишича, қурбонларнинг аксарияти - камида 14 нафари Нью-Йорк штати...
АҚШда энг замонавий "кўринмас" бомбардимончи самолёт намойиш этилди

03.12.2022, 12:40

АҚШ янги B-21 Raider стратегик бомбардимончи самолётини намойиш этди. Самолёт жаҳондаги илк олтинчи авлод бомбардимончиси ҳисобланади, дея ёзмоқда "zamon.uz".Унинг намойишида АҚШ мудофаа вазири Ллойд Остин иштирок этган."Бу...
Хитой ТИВ вакили АҚШнинг еттита давлатни босиб олиш ҳақидаги режасини эълон қилди. У қайси давлатлар? (видео)

12.10.2022, 11:42

Пекин Вашингтонга беш йил ичида етти давлатни босиб олиш режасини эслатди. Хитой Ташқи ишлар вазирлиги вакили АҚШ армиясининг истеъфодаги генерали Уэсли Кларкнинг Пентагоннинг 20 йил...
Байден иккинчи муддатга сайланиш истагини билдирди

05.10.2022, 11:12

АҚШ президенти Жо Байден 2024 йилда иккинчи муддатга сайланишга қарор қилди. Бу ҳақда Американинг НБС телеканали хабар берган.“Сентябрь ойида воиз Ал Шарптон билан бўлган учрашувда...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1