АҚШнинг энг кекса фуқароси Адель Данлап 114 ёшда вафот этди, деб хабар беради “РИА Новости”.
Маълумотларга кўра, Данлап Флемингтон шаҳри яқинидаги шифохонада ҳаётдан кўз юмди.
Данлап бундан бир неча ой аввал мамлакатда истиқомат қилувчи энг кекса аёл сифатида қайд этилган эди.
2016 йилнинг июль ойида 113 ёшли Голди Микелсон ҳаётдан кўз юмганидан сўнг Данлап мамалкатнинг энг кекса аёл фуқароси бўлган эди.
Эндиликда АҚШнинг энг кекса аёл фуқароси сифатида 113 ёшли Делфин Гибсон айтилмоқда.
Данлап 1902 йилнинг 12 декабрида Нью-Жерси штатида дунёга келган. Унинг болалиги икки Жаҳон уруши даврига тўғри келди. У яшаган даврда 20 марта президент алмашди. Адель ҳар доим ўзининг узоқ умр кўриш сабабини билмаслигини айтар эди.
Турмушга чиққунига қадар у мактабда дарс берган. Кейин эса умрини оиласига бағишлаган ва уч нафар фарзандни ўстирган. Данлап турмуш ўртоғидан 54 йил кўпроқ яшади.