АсосийDunyo

​Cибирдаги қишлоқлардан бирида ўлиш тақиқланди

'​Cибирдаги қишлоқлардан бирида ўлиш тақиқланди'ning rasmi

Россиянинг Красноярск ўлкаси прокурорлари олдида “Ё ҳаёт, ё мамот!” деган масалани ҳал этиш муаммоси турибди, деб хабар берди “Ntv.ru” нашри.

Ўлиш тақиқланган қишлоқ аҳолиси мазкур буйруқдан норози бўлиб, шикоят аризаси билан прокуратурага мурожаат қилди. Қишлоқ кенгаши маъмурияти қабристонда майитни кўмиш учун жой қолмаганлиги сабабли ўлишни тақиқлаган. Агар бирор одам вафот этадиган бўлса, уни дафн этиш учун рухсатнома олиш зарур. Бу рухсатнома ҳаммага ҳам берилмайди. Қишлоқ аҳолиси бахтли ва узоқ умр кўриш ўрнига ўлим учун рухсат сўрашгани ғалати эшитилса-да, уларнинг ўз қишлоқларида ўлишга ҳаққи йўқ. Чунки бир ярим минг киши яшайдиган қишлоқнинг қабристони тўлган, у ерга бирор майитни дафн этиб бўлмайди. Фуқароларнинг қишлоқ кенгашидан янги қабристон очиш учун ер сўраб қилган мурожаати ҳам жавобсиз қолган. 50 йилдан бери шу қишлоқда яшайдиган Елена Михайловнанинг турмуш ўртоғи вафот этганда, уни дафн этиш учун бир ҳафта жой излашди. Иложсизликдан майитни қўшнининг томорқасидаги девор тагига дафн этишди. Қишлоқ кенгаши раҳбарлари қишлоқ ҳудудидаги ерлар хусусий мулк эканлиги учун ер ажрата олмаётганликларини, қабристон учун яхшироқ жой қидираётганларини маълум қилди. Бу қидирув узоқ давом этгани учун қишлоқ фуқаролари ариза билан прокуратурага мурожаат этишди. Ҳозирча эса улар борига шукур қилиб, яқинларининг жасадини томорқага дафн этишга мажбур эканликлари тушунтирилди.

Бошқа янгиликлар