АсосийDunyo

​Ҳиндистонда икки бошли ва уч қўлли чақалоқ туғилди

'​Ҳиндистонда икки бошли ва уч қўлли чақалоқ туғилди'ning rasmi

Ҳиндистонда яшовчи 23 ёшли Шабана Хатун исмли аёл икки бошли ва уч қўлли чақалоқни дунёга келтирди, деб ёзади “Вести”.

Аёлга нисбатан кесарча кесиш амалиёти қўлланилди. Жарроҳлик амалиётини саккиз нафар акушер амалга оширди. Ёш она ҳомиласи эгизак фарзанд деб ўйлаган эди. Чақалоқ туғилиши билан у интенсив терапия бўлимига ўтказилган. Ҳиндистонлик шифокорлар чақалоқ нима сабабдан жиддий патология билан дунёга келганини аниқлай олишмади. Аёлнинг айтишича, у ҳомиладорлик пайтида ҳеч қандай касаллик билан оғримаган. Афсуски, икки бошли болакай бир сутка ҳам яшамай, вафот этган.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар