Қозоғистоннинг Алмати шаҳрида яшовчи эркак икки соатда қайчи ёрдамида 8 та автомашина эшикларини очиб, ўғирлик қилди, деб хабар берди “Тengrinews.kz” нашри.
Илгари судланган 30 ёшли эркак қайчи билан қуролланиб, 8 та автомашинадан спиртли ичимликлар, видеорегистратор, антирадарни ўғирлаган. Унинг айтишича, илгарилари ҳеч қачон автомашиналарни ўмармаган, электрпайвандчилик ҳунари бўлса-да, судланганлиги учун ҳеч қаерга ишга олишмаганлиги туфайли оиласини, болаларини боқиш учун мазкур жиноятга қўл урган. Эркак қўлга олинди ва айбига тўлиқ иқрор бўлди, Алмати полицияси томондан тергов ишлари олиб борилмоқда.