Эркак аввалига улкан бўғма илоннинг жаҳлини чиқарди, кейин эса яланғоч қўли билан уни ушлади, деб хабар берди “Тjournal.ru” нашри.
Jonny Jon никли YouTube фойдаланувчиси олачипор бўғма илонни қўли билан тутиб, махсус саватга жойлаган эркак акс этган видеороликни ижтимоий тармоққа жойлаштирди. Аввалига у бўғма илоннинг жаҳлини чиқариб, унинг ҳужумларидан чаққонлик билан қочди. Орадан бир неча дақиқа ўтгач, эпчиллик билан бўғма илоннинг бошидан тутиб, катакка жойлаштирди.
Олачипор бўғма илон заҳарсиз судралувчилар оиласига мансуб бўлиб, асосан Осиё минтақасида яшайди. У дунёдаги энг улкан илон ҳисобланиб, узунлиги 8 метрга етади.