АсосийDunyo

​Эгизак опа-сингиллар ғайриоддий сочлари билан машҳур бўлди (Фото)

'​Эгизак опа-сингиллар ғайриоддий сочлари билан машҳур бўлди (Фото)'ning rasmi

Эгизак опа-сингиллар ўзларининг “камчилиги”ни замонавий ўзига хос хусусиятга айлантиришди, деб хабар берди “Lady.mail.ru” нашри.

Эгизак опа-сингил Киприана Куан ва TK Wonder ўзларининг бошқаларга ўхшамаган ташқи қиёфасидан жуда тортинишарди. Уларнинг сочи узун бўлиш билан бирга, тараганда ҳам ҳурпайиб турарди. Қизлар мазкур муаммони бартараф этиш учун сочларини калта қилиб кесишди, аммо бундай соч турмаги уларга ярашмади. Опа-сингиллар болалигидан бошлаб, ҳурпайган сочлари учун қўшни болалар масхаралаганини, кейинчалик эса ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ҳам уларнинг сафига қўшилганини тан олишди.

Шунга қарамай, эгизаклар Instagram ижтимоий тармоғида Urban Bush Babes блогини юритиб, унга фотосуратларини ва соч гўзаллиги ҳақидаги маслаҳатларини жойлаштиришди. Аккаунтга нафақат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, балки IMG Models модалар агентлиги ҳам эътибор қаратди.

Бугунги кунга келиб, опа-сингиллар машҳур брендларнинг реклама роликларида, Vogue, Marie Claire ва W Mag журналлари муқовасида суратга тушишга ҳам улгуришди.

Бошқа янгиликлар