1

​Қуёшда сайёра нишонаси борлиги аниқланди

ДУНЁ 28.03.2017, 09:37
​Қуёшда сайёра нишонаси борлиги аниқланди

Америкалик олимлар Қуёшда фақат Ерда учрайдиган Россби тўлқини борлигини аниқлади, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Мазкур кашфиёт Nature Astronomy журналида чоп этилди.

Ерда Россби тўлқини океан ва атмосферанинг мўътадил кенгликларида учрайди. У Ернинг ҳаво қобиғида учраб, об-ҳавога катта таъсир қилади. Қуёшда эса Россби унинг атмосферасидаги магнит майдонига таъсир қилиб, фазовий об-ҳавонинг тебранишига олиб келади.

Solar Dynamics Observatory (SDO) и Solar TErrestrial RElations Observatory (STEREO) фазо аппатаратлари ёрдамида мазкур кашфиёт амалга оширилди. Улар олимларга Қуёш системасини 360° ракурсида ўрганиш имконини берди. Илгарилари Қуёшнинг фақатгина бир томони кўрингани боис бундай тадқиқот ўтказишнинг иложи бўлмаган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1