АсосийDunyo

​7 ёшли қизча ертўлада дайдилар билан яшади

'​7 ёшли қизча ертўлада дайдилар билан яшади'ning rasmi

Россиянинг Керчь шаҳрида етти ёшли қизча бир ой мобайнида уйсиз дайдилар билан бирга ертўлада яшаган, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Унинг 43 ёшли онаси ҳам мазкур дайдилар билан бирга яшаган.

Қизчани полициячилар рейд ўтказаётган вақтда топишди, у кўп қаватли уйнинг ертўласида яшаган. Суруштирув натижасида қизча ҳеч қаерда рўйхатда турмаслиги, боғчага, мактабга бормаслиги аниқланди. Қизчанинг онаси маъмурий жавобгарликка тортилиб, оналик ҳуқуқидан маҳрум этилади. Ҳозирда у шаҳар болалар уйга юборилган. Суруштирув ишлари давом этмоқда.

Бошқа янгиликлар