АсосийShou-biznes

​Бейонс саратонга чалинган мухлисининг орзусини рўёбга чиқарди

'​Бейонс саратонга чалинган мухлисининг орзусини рўёбга чиқарди'ning rasmi

35 ёшли Бейонс саратон билан оғриган мактаб ўқувчисининг орзусини рўёбга чиқарди, деб хабар бермоқда “Cosmopolitan”.

Эстрада юлдузи ўзининг ёш мухлисасига Facetime орқали қўнғироқ қилиб, уни ҳайратлантирди. Хонанда мухлисасига оғир касаллик билан курашда омад ва муваффақиятлар тилаб, уни қўллаб-қувватлади.

Мактабнинг юқори синф ўқувчиси Эбони Бэнкснинг синфдошлари ижтимоий тармоқлар орқали #ebobmeetsbeyonce(Эбони Бейонс билан учрашади) хэштегини яратди ва уни трендга олиб чиқди. Айнан мана шу кенг кўламли акция Бейонснинг эътиборини тортди ва у мухлиси билан боғланишга қарор қилди.


Эбони ўз кумири билан суҳбатлашишдан жуда мамнун бўлди. У таниқли қўшиқчига севгисини изҳор қилди. Бейонс ҳам ўз навбатида мухлисасига бўлган меҳрини унга етказди.

Эбони Бэнкс саратоннинг кам учрайдиган турига чалинган. У мунтазам равишда шифокорлар назоратида туради.

Бошқа янгиликлар