АсосийShou-biznes

​Зиёда Райҳон ҳақида: “Жуда меҳрибон, очиқкўнгил ва мулойим инсон”

'​Зиёда Райҳон ҳақида: “Жуда меҳрибон, очиқкўнгил ва мулойим инсон”'ning rasmi

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Зиёда “Даракчи” газетасига интервью бериб, ҳамкасби Райҳоннинг меҳрибон, очиқкўнгил ва мулойимлиги ҳақида гапирди.

“Райҳон опа ҳақида икки оғиз сўз айтсам — у ҳамкасбларим ичида мен ҳурмат қиладиган, ҳавас билан қарайдиган инсонлардан бири. Жуда меҳрибон, очиқкўнгил ва мулойим. Биринчи фарзандимга ҳомиладор пайтимда Наврўз байрами репетициясида учрашиб қолганмиз. Менинг ҳолатимни кўриб, ўтирган ўрнидан туриб шу заҳоти жой берган, ўшанда об-ҳаво бироз совуқ эди. Енгил кийинганимни кўриб, уст кийимини ҳам ечиб берган. Пиджак менга кичкина бўлгани учун кия олмасамда, устимга ёпиб қўйганди. Уларнинг илтифотидан, меҳрибонлигидан жуда таъсирланганман. Ҳамкасбига шунчалик меҳрибон аёл уйдагиларига қанчалик эътиборли эканини англаб олиш қийинмас. Дуэтга келадиган бўлсак, қўшиқни Райҳон опанинг таклифи билан куйладик. Тадбирларнинг бирида учрашиб қолганимизда, ‘Зиёда, мен билан дуэт куйлашга нима дейсиз?’ дедилар. Мен бажонидил қабул қилдим. Ҳамкорлигимиз айнан концерт олди бошланди. Менимча қўшиқ ёмон чиқмади. Лекин холис баҳони барибир мухлисларнинг ўзидан кутамиз”,—дейди Зиёда.

Маълумот учун, Яқинда Зиёда иккинчи марта оналик бахтига сазовор бўлди.

Зиёда билан тўлиқ интервьюни “Даракчи” газетасининг 30 март куни сотувга чиқадиган янги сонида ўқишингиз мумкин.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар