Йўл-транспорт ҳодисаси пойтахтимизнинг Яшнобод туманида 23 март куни соат 21.30 да содир бўлди.
“Авиасозлар” бекати рўпарасида оҳири ўлим билан якун топган мудҳиш ЙТҲ юз берди. 26 ёшли Тошкент шаҳар фуқароси бошқарувида бўлган “Спарк” русумли автомобиль ҳайдовчиси, 53 ёшли пиёданинг умрига зомин бўлди, деб ёзади Nuz.uz нашри.
Олинган жароҳатлардан эркак воқеа жойида ҳалок бўлди, зудлик билан етиб келган тез ёрдам бригадаси ўлим ҳодисасини қайд этди.
Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ маълум қилинишича, айни дамда ҳодиса юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда, ЙТҲ оқибатлари ўрганилмоқда. Дастлабки маълумотларга кўра, ҳодиса автомобиль ҳайдовчисининг тезликни оширгани ҳамда пиёданинг мумкин бўлмаган жойдан йўлни кесиб ўтганлиги сабабли содир бўлган бўлиши мумкин.