1

​Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида гидрометаллургия заводи қурилишига тамал тоши қўйилди

ЖАМИЯТ 28.03.2017, 22:37
Теглар: Ўзбекистон, Шавкат Мирзиёев, Президент
​Президент Шавкат Мирзиёев иштирокида гидрометаллургия заводи қурилишига тамал тоши қўйилди

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Навоий давлат кончилик институтига ташриф буюрди. Бу ерда Ауминзо-Амантой олтин конлари негизида Навоий кон-металлургия комбинатининг 5-гидрометаллургия заводи қурилишининг бошланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди.

Мамлакатимизнинг барча саноат тармоқларида бўлгани каби Навоий кон-металлургия комбинатида ҳам модернизация ишлари олиб борилмоқда. Президентимиз ташаббуси билан 2017-2026 йилларда комбинатда 27 лойиҳа амалга оширилиши белгиланган. 5-гидрометаллургия заводи уларнинг энг муҳимларидан биридир. Умумий қиймати 396 миллион АҚШ доллари бўлган ушбу лойиҳа йилига 5 миллион тонна рудани қайта ишлаш, 5 минг 300 га яқин иш ўрни яратиш имконини беради, деб ёзади ЎзА.

Президентимиз Шавкат Мирзиёев янги гидрометаллургия заводи улкан иқтисодий-ижтимоий аҳамиятга эга эканини таъкидлади.

Давлатимиз раҳбари Ауминзо-Амантой олтин конларида ўзлаштиришни бошлаш учун рамзий тугмани босди. Тадбирни видеоконференция орқали Томди туманида, 5-гидрометаллургия заводи бунёд этиладиган ҳудудда кузатиб турган комбинат мутахассислари конни портлатди.

Меҳнат фахрийси Баҳодир Бўронов, Навоий давлат кончилик институти талабаси Гулчирой Жўрақулова ва бошқалар шундай йирик саноат корхонасининг ташаббускори бўлгани ҳамда унинг қурилишини бошлаб бергани учун Президентимизга миннатдорлик билдирди.

Давлатимиз раҳбари шу ерда Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг Навоий бўлимини ташкил этиш борасидаги лойиҳалар билан танишди.

Президентимизнинг 2017 йил 17 февралдаги “Фанлар академияси фаолияти, илмий-тадқиқот ишларини ташкил этиш, бошқариш ва молиялаштиришни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори асосида фаолият бошлайдиган академиянинг минтақавий бўлими Навоий ҳудудини технологик ва ижтимоий ривожлантиришга қаратилган фундаментал, амалий ва инновация илмий-тадқиқотларини олиб боришга ихтисослашган бўлиб, унинг таркибида 5 илмий лаборатория иш олиб боради.

Жорий йилнинг III чорагида иш бошлайдиган илмий марказ фан ва ишлаб чиқариш интеграциясини ривожлантиришга, Навоий давлат кончилик институтида юқори малакали кадрлар тайёрлашга улкан ҳисса қўшади.

Саноат ривожи учун илм, инновация сув ва ҳаводек керак, деди Президентимиз. Бу ерда Фанлар академиясининг бўлимини ташкил этишни ҳаётнинг ўзи тақозо этди. Бундан мақсад илмга асосланиб маҳсулотларнинг таннархини камайтириш ва рақобатбардошлигини оширишдир. Шу боис тадқиқотларни замон талаблари асосида ташкил этиш, лаборатория ишларини такомиллаштириш зарур. Барча изланишлар истиқболга йўналтирилган бўлиши лозим.

Шавкат Мирзиёев яқин йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида амалга ошириладиган лойиҳаларни кўздан кечирди.

2017-2026 йилларда Навоий кон-металлургия комбинатида 27 лойиҳа амалга оширилади. Қиймати 3 миллиард 63 миллион доллар бўлган мазкур лойиҳалар натижасида комбинатнинг ишлаб чиқариш қуввати 30 фоизга ортади. Қўшимча 31 мингга яқин иш ўрни яратилади.

Пистали конини ўзлаштириш ва 6-гидрометаллургия заводини қуриш, 2-гидрометаллургия заводи қувватини кенгайтириш, Мурунтов конини ўзлаштиришнинг 5-навбати, техноген чиқиндиларни қайта ишлаш мажмуаси қурилиши ва бошқа лойиҳалар ҳам намойиш этилди.

Шарҳлар

Президентнинг Тожикистонга ташрифи икки томонлама муносабатлар тарихида янги саҳифа очди

19.04.2024, 18:05

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистонга давлат ташрифи доирасидаги тадбирлар якунига етди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. Куни кеча Ўзбекистон раҳбари Президент Эмомали Раҳмон...
Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги муносабатларда янги тарихий давр бошланмоқда

19.04.2024, 14:58

Душанбега давлат ташрифи доирасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 апрель куни Тожикистон Республикаси Бош вазири Қоҳир Расулзодани қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати...
Ўзбекистон Эронни мағлуб этиб, Осиё кубогига йўлланмани қўлга киритди (видео)

13.09.2023, 11:02

Осиё кубоги учун саралаш ўйинлари якунланди, дея хабар бермоқда "darakchi.uz" мухбири. Маълум бўлишича, сўнгги 6 ўйинда рақиблари дарвозасига 25 та гол киритиб, 3 та гол  ўтказиб...
Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича давлат комиссияси ташкил этилди

03.02.2023, 11:00

Ўзбекистон Президенти “Ўзбекистон Республикаси Қуролли кучларини қуроллантириш ва мудофаа саноати соҳасида давлат бошқарувини такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги фармонни имзолади.Ҳужжат билан Ўзбекистон Қуролли кучларини қуроллантириш бўйича...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1