АсосийDunyo

13 ёшли қизни ота-онаси қайноқ сув қуйиб ўлдирди

'13 ёшли қизни ота-онаси қайноқ сув қуйиб ўлдирди'ning rasmi

Россиянинг Тверь шаҳрида 13 ёшли қизини калтаклаб, қайноқ сув қуйиб ўлдирган қизнинг ота-онаси суд қилинмоқда, деб хабар берди Ntv.ru нашри.

Судда қизнинг онаси ва ўгай отасидан нима учун қизни бунчалик қийнашгани ҳақида сўралганда, “бу тарбия усули”, деб ўзларини оқлади. Қизнинг онаси Анастасия Кулагина ва ўгай отаси Сергей Балашовлар қизни аввалига калтаклашган, кейин устидан қайноқ сув қуйишган. Оқибатда олган тан жароҳатидан қиз вафот этган.

Анастасия Кулагина: “Мен ҳеч кимни ўлдиришни истамагандим, ҳаммаси эҳтиётсизлик оқибатида бўлди. Уни жазолаймиз, деб ошириб юборибмиз”.

Қизча арзимаган нарсага, кастрюлнинг қопқоғини йўқотиб қўйганлиги учун шафқатсизларча жазоланган. Қўшниларнинг айтишича, бутун рўзғор ташвишлари 13 ёшли қизнинг бўйнида бўлган. Аввалига қизни ўгай отаси гантель билан урган, кейин онаси камар билан калтаклашни давом эттирган. Қизни жазолашда унинг 15 ёшли акаси ҳам иштирок этган. Ўша куни у ҳам ота-онаси билан бирга ўтириб, спиртли ичимлик истеъмол қилган.

Қиз калтаклардан ҳолсизланиб полга йиқилганда, ўгай отаси уч маротаба чойнакни қайнатиб келиб, устидан қайноқ сув қуйган. Жазолаш бир неча соат давом этган. Шифокорларнинг хулосасига кўра, қиз травматик шокдан вафот этган. Оиладаги уч фарзанддан, тўнғич қиз кўпроқ жазоланган. Тергов давомида эр-хотин айбни бир-бирига ағдарди ва қилган ишларидан пушаймон эканликларини билдирди. Қизни калтаклашда иштирок этган акаси ҳам яқин кунларда қилган жинояти учун суд олдида жавоб беради. Унинг вояга етмаганлиги туфайли жиноий ишнинг маълум қисми алоҳида иш юритуви учун ажратилди, шунинг учун унга нисбатан енгилроқ жазо қўлланилиши мумкин.


Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар