1

​Ҳасанбой Дўсматов ҳаёти ҳақида фильм суратга олинмоқда

ШОУ-БИЗНЕС 11.05.2017, 10:53
Теглар: Спорт, Фильм, Бокс, ​Ҳасанбой Дўсматов
​Ҳасанбой Дўсматов ҳаёти ҳақида фильм суратга олинмоқда

Узоқ кутилган сериал “Меҳмонхона”ни сентябрь ойида эфирга беришни режа қилган режиссёр Акром Исоқов Ўзбекистон бокс федерацияси ва Россия, Қозоғистон, Америка киноижодкорлари ҳамкорлигида бокс ҳаётига бағишланган фильмнинг тайёргарлик ишларини бошлади...

Фильм ҳақида: Юртимизда спортга қаратилаётган эътибор, ёшларнинг ҳам ақлан, ҳам жисмонан етук бўлишга интилиши ва албатта, олимпиада чемпионларининг ҳаёти, фаолияти ёритилади. Чемпионликкача бўлган йўлдаги тўсиқлар, уларни енгиб ўтиш, қисқаси бари реал воқеаларга асосланган. Бош роль ижрочиси - Олимпиада чемпиони, турнирнинг энг яхши боксчисига бериладиган Вэл Баркер кубоги соҳиби Ҳасанбой Дўстматов.

— Нега айнан бокс мавзусидаги фильмга қўл урдингиз?

— Ҳозир кўпгина ёшлардан Муҳаммадқодир Абдуллаев кимлигини сўрасангиз, “Ким у?” деган жавобни оласиз. Ваҳоланки, бу спортчи – биринчи олимпиада чемпиони! Вақтида у ҳақида етарлича фильмлар қилинмаган. Айтмоқчи бўлганим, фильм қилишга арзигулик замонамиз қаҳрамонлари кўп, лекин негадир эътиборсиз қолиб кетаверади. Шу боис олимпиада чемпионларининг машаққатли меҳнатларини фильм орқали тарихга муҳрламоқчиман.


Биласизми?

  • Фильмда бош ролларни Карим Мирходиев, Беҳзод Муҳаммадкаримов, Фарҳод Маҳмудов, Жавоҳир Зокиров, Ҳасанбой Дўсматов, Шаҳрам Ғиёсов каби кўплаб профессионал ўзбек ва хориж актёрлар ва спорт усталарини кўришингиз мумкин.
  • Фильмнинг ишчи номи “Чемпион”.
  • Ўзига хос далиллар:

  • Сценарий Ўзбекистон ва Россия киноижодкорлари ҳамкорлигида ёзиляпти.
  • Суратга олиш ишлари кузда бошланади.
  • Суратга олиш ишлари 1 йил давом этади.
  • Суратга олишнинг 50 фоизи Ўзбекистон ва 50 фоизи хорижда ўтади.
  • Профессионал актёрлар 3 ой давомида бокс мураббийидан дарс олади.
  • Премьера 2018 йил якунида.
  • Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА тайёрлади

    Шарҳлар

    Боксчи қизлар жаҳон чемпионатида қатнашиш учун Туркияга жўнаб кетди (таркиб)

    06.05.2022, 09:11

    Бир неча кундан сўнг, 9 май куни Туркиянинг Истанбул шаҳрида бокс бўйича аёллар ўртасида жаҳон чемпионати бошланади. Бугун мусобақада қатнашадиган Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари Туркияга...
    Бугун 4 нафар боксчимиз ғалабали юришини давом эттирди

    24.01.2022, 22:35

    Тошкентда давом этаётган бокс бўйича 22 ёшгача бўлган эркаклар ва аёллар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари қизғин давом этмоқда. Мусобақанинг бугунги, яъни 24-январ санасига белгиланган дастурида...
    Бокс. Ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионати мезбони маълум қилинди

    06.01.2022, 21:38

    27 февраль - 15 март кунлари Иордания пойтахти Амман шаҳри бокс бўйича ёшлар ва ўсмирлар ўртасидаги Осиё чемпионатига мезбонлик қилади.  Бу ҳақда Осиё бокс конфедерацияси...
    2021 йилнинг энг яхши бокс жанги маълум қилинди

    31.12.2021, 09:16

    "The Ring" нашри талқинига кўра, 2021 йилнинг энг яхши бокс жанги маълум қилинди. Бу ҳақда ташкилот расмий сайти хабар берди. Унга кўра, украиналик Александр Усик ва...
    Об-ҳаво: Тошкент
    Валюта курси
    1