Дональд Трамп АҚШ президенти бўлиб сайланганига тўрт ярим ой тўлгандан кейин АҚШнинг биринчи хоними Меланья Трамп ўғли Бэррон билан Оқ уйга кўчиб ўтди, деб хабар берди Ria.ru нашри.
Меланья ўзининг Twitter микроблогига деразаси Оқ уйга қаратилган фотосуратни жойлаштириб, “Янги уйга кўчиб ўтиш лаҳзаларини интиқлик билан кутмоқдаман!”, деган изоҳ қолдирди.
Илгари АҚШ президентининг рафиқаси турмуш ўртоғи Оқ уйга кўчиб ўтганига қарамай, Нью-Йоркда қолишга қарор қилгани ҳақида хабар берган эдик. Чунки 10 ёшли Бэррон Нью-Йоркда ўқиганлиги боис, у ўқув йилини ниҳоясига етказиши лозим эди. ОАВларнинг хабар беришича, шаҳар полиция бошқармаси Нью-Йоркда Трампнинг оиласини муҳофаза қилиш учун кунига 127-146 минг доллар сарфлаган.