АсосийDunyo

​Бельгияда юк машина ҳайдовчиси болаларни босиб кетишга ҳаракат қилди

'​Бельгияда юк машина ҳайдовчиси болаларни босиб кетишга ҳаракат қилди'ning rasmi

Бельгиянинг Эльзенборн шаҳридаги ҳарбий лагерда сайр қилиб юрган болаларни юк машинаси ҳайдовчиси босиб кетишга ҳаракат қилди, деб хабар берди Tvzvezda.ru нашри.

Ўқувчиларни ҳалокатдан ўқитувчининг ҳушёрлиги сақлаб қолди. У бостириб келаётган машинадан болаларни огоҳлантирди. Юк машинаси ҳайдовчисини ҳарбий патруль қўлга олди.

Мазкур автомобиль ҳайдовчиси руҳий носоғлом, Германия фуқароси эканлиги аниқланди. Дастлабки терговдан кейин у дарҳол руҳий касалхонага ётқизилди. Тергов жараёнида, юк машинаси ҳайдовчиси ҳарбий лагерга келаётганда, йўлда бир нечта ЙТҲларни амалга ошириб, воқеа жойидан яширинганлиги маълум бўлди.

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар