Жанубий Африка Республикасидаги қишлоқлардан бирида “ярим одам” қўзичоқ дунёга келди, деб хабар беради “Вести”.
Қишлоқ оқсоқолларининг фикрича, ўлик ҳолда туғилган ғайриоддий қўзичоқ “дўзахдан чиққан бало”дир.
Мазкур ҳодисани ўрганиш учун қишлоққа етук мутахасислар ташриф буюрди.
Биологлар “маҳлуқ” ростан ҳам инсонга хос белгиларга эга эканлигини аниқлашди.
Маълум бўлишича, қўзичоқни дунёга келтирган қўй ҳайвонлар орасида кенг тарқалган генетик хасталик билан касалланган. Оқибатда эса тўла-тўкис шаклланмаган қўзичоқ туғилган.