АсосийJamiyat

​ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадини олиб келиш учун махсус рейс Қозоғистонга жўнаб кетди

'​ЙТҲда ҳалок бўлган ўзбекистонликларнинг жасадини олиб келиш учун махсус рейс Қозоғистонга жўнаб кетди'ning rasmi

Қозоғистонда йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган ўзбекистонликларни олиб келиш учун махсус рейс Актюба вилоятига жўнаб кетди.

Маълумотларга кўра, ҳалок бўлганларнинг жасади бугун Ўзбекистонга келтирилади.

Эслатиб ўтамиз, 20 июнь куни Актюба вилояти Айтекебий тумани Карабутак посёлкасидан 20 километр узоқликда Самара-Чимкент трассасининг 946-километрида соат 10.20 да йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. “Мерседес” русумли икки қаватли йўловчилар автобуси ағдарилиб тушди.

Мазкур ҳодиса оқибатида 9 киши ҳалок бўлган ва 18 киши (17 та Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва 1 та Қозоғистон Республикаси фуқароси) турли даражадаги тан жароҳати олган.

ҚОЗОҒИСТОНДА ЙТҲ ОҚИБАТИДА ҲАЛОК БЎЛГАН ЎЗБЕКИСТОНЛИКЛАР РЎЙХАТИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

Қозоғистонда содир бўлган ЙТҲда 9 нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

Бошқа янгиликлар