АҚШ президенти Дональд Трампнинг устига чироқ қулашига бир баҳя қолди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Ҳодиса Оқ уйда Жанубий Корея раҳбари билан бўлган учрашувда рўй берди. Чироқнинг қулашига жанубий кореялик журналистлар сабаб бўлди. Оқ уй хавфсизлик хизмати Трампнинг чап томонида турган чироқни ушлаб қолиб, президентни “хавфдан қутқарди”.
“Эй, болалар, секинроқ! Кундан-кунга ёмонлашиб боряпсизлар!” деди Трамп журналистларга.
Трамп жума куни Корея республикаси президенти Мун Чжэ Ин билан учрашув ўтказиб, Шимолий Кореядаги вазиятни ва янги савдо битимларини муҳокама қилишди.