АҚШ президенти Дональд Трамп ҳарбий хизматчи йигитнинг шамол учириб кетган фуражкасини ердан қолиб, кийгизиб қўйишга уринди, деб хабар берди Tengrinews.kz нашри.
Дональд Трамп Мэриленд штатидаги Эндрюс ҳарбий базасидаги АҚШ пиёда қўшинлари Корпуси вертолёти бортига кўтарилаётганда, трап олдида турган ҳарбий хизматчининг фуражкасини шамол учириб кетганлигини кўрди. Трамп ерга тушган фуражкани олиб, уни йигитнинг бошига кийгизди. Бироқ кучли шамол оқибатида фуражка яна учиб кетди. Трамп эринмай ортига қайтиб, яна фуражкани олди ва йигитнинг елкасига урганча, бортга кўтарилди. Аскар йигит эса белгиланган тартибга риоя қилган ҳолда ўрнидан қимирламади. Мазкур видео Америка ОАВларида чоп этилгач, ижтимоий тармоқларга тарқалди. Аксарият америкаликлар президентининг ҳаракатини қўллаб-қувватлади. Ҳаттоки Трамп билан ёмон муносабатда бўлган CNN ҳам уни мақтади.
17.11.2023, 09:49
3 йилдан бери “Баркамол авлод” болалар мактабининг робототехника тўгарагига қатнайдиган Озодбек Ҳошимов одамларни ис газидан сақлаб қоладиган ихтиро яратди. Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими...16.11.2023, 12:40
Аввалроқ, Тошкент вилоятидаги тўйда вертолётдан фойдалангани акс этган видео тармоқларда тарқалган эди. Тошкент вилояти ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси мазур ҳолат бўйича маълумот тақдим этди. Маълум қилинишича, ИИББ...10.11.2023, 12:45
Пойтахт марказида қурилган янги кўп қаватли уй ҳали эгаларига топширилмасданоқ куни кеча ёғиб ўтган ёмғирдан сўнг даҳшатли манзара касб этиб қолди. 11 қаватли уйнинг зиналари...04.11.2023, 12:37
Фарғонада янги туғилган чақалоқ ташлаб кетилди. "Замон" дастурида мазкур ҳодиса бўйича тафсилотлар маълум қилинди.Маълум бўлишича, Фарғона тумани Юқори арча МФЙ ҳудудидаги катта далага янги туғилган,...