Севастополь шаҳрида чақалоғига манний бўтқасини бериб, бўктириб ўлдирган аёл суд қилинадиган бўлди, деб хабар берди Ntv.ru нашри.
Тергов бошқармасининг маълумот беришича, 26 ёшли аёл эҳтиётсизлик туфайли уч ойлик қизчасини ўлдириб қўйганлиги учун унга нисбатан жиноий иш қўзғатилган. Тергов жараёнида аниқланишича, аёл 2017 йилнинг февраль ойи ўрталарида шифокорларнинг тақиқларига қарамай, уч ойлик қизчасига манний бўтқасини едирган. Оқибатда чақалоқ 2 март куни вафот этган. Аёлга нисбатан тўпланган ҳужжатлар судга юборилди.