12.11.2013 12:25
“Apple” компанияси 2014 йилда қавариқ дисплейли “iPhone”ни чиқаради
“Bloomberg” агентлигининг маълумотларига кўра, қавариқ дисплейлар жуда мустаҳкам қилиб яратилади. Бундан ташқари, босиш кучига таъсирчан бўлган сенсорлар пайдо бўлиши кутиляпти. Бошқача қилиб айтганда, улар экранга тегадиган кучсиз ва кучли босишларни фарқлашга қодир бўлади. Янги “iPhone” иккита вариацияда чиқарилади: 4,7 ва 5,5 дюймга эга экран билан.
Эслатиб ўтамиз, компания яқиндагина ўзининг iPhone 5C ва 5S смартфонларини тақдим этганди.