1

“Google” $17 миллион жарима тўлайди

HI-TECH 20.11.2013, 19:08
“Google” $17 миллион жарима тўлайди
“Google” компанияси фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларидан фойдалангани учун 17 миллион доллар жарима тўлайди. Ушбу пуллар АҚШнинг 37 та штати ва Колумбия округи орасида тақсимланади.

"Биз бу борада келишувга эришганимиздан қониқиш ҳосил қилдик. Ҳозир шахсий ҳаётни ҳимоя қилиш бўйича катта иш олиб боряпмиз, шу боис кузатув дастурларини йўқ қилиш учун барча зарур чораларни қабул қилдик”, - дейди “Google” компаниясининг вакили.
"Фойдаланувчилар ўзларини Интернетда кузатишаётганини билишлари керак. “Google” компанияси миллионлаб фойдаланувчиларни кузатаётган пайтда у нафақат одамларнинг шахсий ҳаёт эркинлигини бузган, балки уларнинг ишончини ҳам суистеъмол қилган”, - дея қайд этади Нью-Йорк шаҳрининг бош прокурори Эрик Шнейдерман.
Эслатиб ўтамиз, корпорация томонидан контекстли рекламани намойиш этиш учун мўлжалланган махсус дастурларнинг фойдаланиши ушбу можарога сабабчи бўлган эди. Дастурлар “Apple” қурилмаларига ўрнатилган “Safari” браузери билан биргаликда ишлаган. 2011 ва 2012 йилларда улар компанияга фойдаланувчиларнинг қизиқишларини кузатиб бориш ҳамда уларга махсус, манзилли рекламани намойиш этиш имконини берган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1