АсосийБУ ҚИЗИҚ

Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?

Бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади, айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин.

'Бугун қандай об-ҳаво кузатилади?'ning rasmi

Тошкентда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади. Кун давомида ҳаво ҳарорати 27-30° атрофида бўлади. Кечаси 15-18° кузатилади. Айрим жойларда қисқа муддатли ёмғир ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятиларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-18°, кундузи 25-30° бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади, айрим жойларда кучли бўлади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 22-27° бўлади.

Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади, ёмғир ёғади. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 15-20°, кундузи 23-28° бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудлари ҳаво ўзгарувчан бўлади, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8-13°, кундузи 13-18° бўлади.

    Бошқа янгиликлар