Тошкентда бугун ҳаво ўзгарувчан бўлади. Вақти-вақти билан ёмғир ёғиши ва момақалдироқ кузатилиши мумкин. Ҳаво ҳарорати кундузи 22–27 даража, кечаси 15–20 даража атрофида бўлади. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида кунлари ҳаво ўзгарувчан бўлади Ўзгидромет маълумотига кўра, 23–25 май кунлари ёғингарчилик кутилмайди. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади. Айрим жойларда шамол тезлиги 13–18 м/с гача кучайиши, баъзи ҳудудларда чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13–18 даражадан 17–22 даражагача, кундузи эса 25–30 даражадан 32–37 даражагача кўтарилади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгарувчан бўлади. Ёмғир ёғиши, айрим жойларда кучли бўлиши мумкин. Шамол ўзгарувчан йўналишда 7–12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15–20 даража, кундузи эса 22–27 даража атрофида бўлади.
Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгарувчан бўлиб, вақти-вақти билан ёмғир ёғади, момақалдироқ кузатилиши мумкин. Баъзи жойларда кучли ёмғир ёғиши, айрим ҳудудларда дўл тушиши эҳтимоли бор. Шамол 7–12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 15–20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат кечаси 8–13 даража, кундузи 13–18 даража бўлади.






