1

​ТУРКМАНИСТОНДА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

МАДАНИЯТ 15.11.2017, 11:02
​ТУРКМАНИСТОНДА ЎЗБЕКИСТОН МАДАНИЯТИ КУНЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА

Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги икки томонлама маданий-гуманитар алоқаларни янада ривожлантириш мақсадида Туркманистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилмоқда. Бу ҳақда Маданият вазирлигининг матбуот хизмати "Darakchi"га хабар қилди.

Ушбу тантанали тадбирни ўтказиш учун 57 кишидан иборат делегация Туркманистонга боришди. Кеча Туркманистон давлат маданият марказининг Мақом саройида Ўзбекистон маданияти кунларининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон халқ артисти З.Бойхонова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар С.Рахимов, Ю.Турдиева, Ж.Пиязов, А.Нодирова, Н.Пирматова, З.Қобилова, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими, сухондон Д.Рустамова, Қорақолпоғистонда хизмат кўрсатган артист К.Рахмонов, хонандалар М.Жабборов, Б.Саидов, Ш.Музаффарова, Д.Сулаймонов ҳамда “Наврўз” рақс ансамбли ва бир гуруҳ созандалар иштирок этишди.

Бу каби тадбирлар маданият, санъат соҳасидаги ютуқлар, Ўзбекистоннинг бугунги куни, анъана ва қадриятларини кенг намойиш этиш билан бирга, халқларимиз ўртасидаги дўстлик, ҳамжиҳатлик, маданий-маърифий муносабатлар риштасини тобора мустаҳкамлашдек эзгу мақсадларга хизмат қилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1