my5
28

Муҳаммад Алининг чарм қўлқопи 836,5 минг долларга кетди

СПОРТ 24.02.2014, 10:18
1784
Муҳаммад Алининг чарм қўлқопи 836,5 минг долларга кетди
Ўз фаолияти давомида оғир вазнда илк жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган боксчи Муҳаммад Алининг чарм қўлқоплари аукционда 836,5 минг долларга сотилди, бу ҳада Heritage Auctions аукцион уйининг сайтида маълум қилинган.

Савдолар бошланишидан аввал унинг қўлқопига ярим миллиондан кўп пул олинмаслиги башорат қилинган эди. Лот учун курашни 11 нафар ҳаридор олиб борди.

Ўзининг оғир вазнли боксдаги илк жаҳон чемпиони номига сазовор бўлган жангини Али 1964 йилда Майамида ўтказган. Ўшанда Али Кассиус Клей номида жанг қилган. 

Дунё тарихидаги энг машҳур боксчилардан бири бўлган Али оғир вазда жаҳон чемпиони номини 1964 дан 1966 йилгача, кейин эса 1974 дан 1978 йилгача олиб юрган. У шунингдек 1960 йилда 81 килограммагача вазнда олимпия чемпиони номига сазовор бўлган.

Шарҳлар

Кун мавзуси: коронавирус
Об-ҳаво: Ташкент
+22° ясно
Валюта курси
10295.33
USD 21.16
12194.82
EUR 32.26
137.65
RUB 1.37