1

РОССИЯ МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ЛОЙИҲАГА ЎЗИГА ХОС ҲИССА ҚЎШИШ ИСТАГИДА

МАДАНИЯТ 27.11.2017, 12:13
РОССИЯ МИЛЛИЙ КУТУБХОНАСИ ЛОЙИҲАГА ЎЗИГА ХОС ҲИССА ҚЎШИШ ИСТАГИДА

Эртага — 28 ноябрь куни Тошкентда “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумига старт берилади. Биз эса юртимизга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг мазкур лойиҳа ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашамиз...

Алексеев Алексей Иванович, Россия Миллий кутубхонаси қўлёзмалар бўлими бошлиғи (Санкт-Петербург).

“Ўзбекистон маданий мероси – халқлар ва давлатлар ўртасидаги кўприк” лойиҳаси ўз кўлами билан барчани лол қолдиряпти. Дунё музейларида сақланаётган Ўзбекистоннинг маданий бойликларини тўплаш ва ўзбек халқининг маданий ижодининг хилма-хиллигини акс эттирувчи ажойиб албомлар кўринишида тақдим этилиши лойиҳа муаллифлари янгидан янги марраларни забт этишда илҳомлантираётган бўлса ажабмас.

Россия Миллий кутубхонасининг ушбу ажойиб лойиҳага қўшган ҳиссаси “XV–XVI асрларда китоб санъатидаги Алишер Навоийнинг асарлари” бўлади. Муваффақиятли ҳамкорликни давом эттиришга умидвор бўлиб, лойиҳани омадли амалга оширишларини тилайман!

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1