1

“АЖДОДЛАРИМИЗ ЯРАТГАН МЕРОСЛАР ХАЛҚИМИЗГА ҚАЙТАРИЛМОҚДА”

МАДАНИЯТ 28.11.2017, 16:36
“АЖДОДЛАРИМИЗ ЯРАТГАН МЕРОСЛАР ХАЛҚИМИЗГА ҚАЙТАРИЛМОҚДА”

Бугун 28 ноябрь куни Тошкентда ЎЭОАВМАнинг “Media hall”ида ўз ишини бошлаган “Замонлар чорраҳаси: ўтмишнинг буюк мероси-маърифатли келажак пойдевори” халқаро медиа-форумида иштирок этган Темурийлар давлат тарихи музейи бўлим мудири, тарих фанлари доктори Абдумажид Мадраимов лойиҳа бўйича ўз фикрини билдирди:

— Бугунги маданий тадбир Ўзбекистон ва жаҳон маданий ҳаётида алоҳида ўрин тутади. Боиси аждодларимиз томонидан асрлар давомида яратилган маданий меросимиз наъмуналари чет эллардан топиб, нусхалари халқимиз ва жаҳон маданий зиёлиларига қайтарилмоқда. Бу эса Ўзбекистон ва жаҳон маданий ҳаётида шу вақтгача бўлмаган воқеа. Мазкур лойиҳанинг яна бир қимматли томони шундаки, ўзбек ва турли давлатлар олимлари, жамоатчилик ташкилотлари ҳам биргаликда фаол елкама-елка ишламоқда. Мустақилликдан аввал юртимиздан олиб кетилган бойликларни халқимизга қайтарилиши шундай буюк меросни яратган аждодларнинг авлоди эканимизни эслатиб туради. Ва уларга муносиб равишда буюк ишлар қилишимиз кераклигини кўрсатади.

Садоқат АЛЛАБЕРГАНОВА. Фотомухбир: Омил ҲАКИМОВ

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1