Мафтункор Шаҳзода “Даракчи” газетасига берган интервьюда, ўзбек эстрадаси ҳақида бир йиллик шахсий таҳлили билан бўлишди...
Шаҳзода: — Эстрада йўналишидаги ижод 2017 йилда самарали бўлди. Ҳамкасбларим Юлдуз Усмонова, Гулсанам Мамазоитова, Юлдуз Турдиева, Улуғбек Раҳматуллаев, Зиёда Қобилова, Шоҳруҳхон, Нилуфар Усмонова, Муниса Ризаева, Умидахон жуда фаол ишлашди. Ўзимга келсак, тўғри “умри” йилларга етадиган “хит”лар тақдим этмагандирман. Лекин жуда кўп қўшиқ ёздим ва ҳаммасини ҳам мухлисларга ҳавола қилмадим. 2018 йилда ҳам режаларим талай, гастроллар жуда кўп бўлади. Албатта янги қўшиқлар ҳам. Бунинг учун аввал яхшилаб дам олишим керак.
Эслатиб ўтамиз, Шаҳзода яқиндагина Араб Амирликларининг Дубай шаҳридан қайтди. Янги йилни ўша ерда кутиб олган хонанда айни кунларда ижодий янгиликлар тақдим этишга бел боғлаган.