1

Чехияда ўтказилган халқаро танловда ўзбекистонлик ёш мусаввирлар ғолиб бўлди

МАДАНИЯТ 18.01.2018, 13:37
Чехияда ўтказилган халқаро танловда ўзбекистонлик ёш мусаввирлар ғолиб бўлди

2017 йил Чехиянинг Лидице шаҳрида бўлиб ўтган болалар бадиий ижодиётига оид халқаро танловнинг яқинда эълон қилинган натижаларига кўра, ўзбекистонлик беш нафар ёш мусаввир расмлари мазкур танловда мукофотга муносиб топилган, деб ёзади ЎзА.

Республика ихтисослаштирилган мусиқа ва санъат академик лицейи ўқувчиси Нодирхўжа Фатхуллахўжаев мусиқа оламига саёҳат мавзуидаги сурати учун танлов медалига муносиб топилди. Энг яхши ўқув маскани учун йўналиши бўйича эса мазкур билим даргоҳининг ўқувчилари Нуриддин Ҳожихўжаев, Тўлқин Зиёдуллаев, Аброр Абдуҳакимов ва Бўрон Алибоев чизган расмлар фахрий мукофотларга сазовор бўлган.

"Лидице – 2017" халқаро кўргазмасида жаҳоннинг 80 дан ортиқ давлатидан 25 минг нафардан зиёд ўғил-қизнинг "Саёҳат" мавзуидаги ранг-баранг расмлари намойиш этилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1