Кобе университети геологлари Япония соҳилларида жуда хавфли вулқонни аниқлашди.
Мутахассисларнинг фикрича, вулқонда 34 куб километр магма мавжуд бўлиб, у отилиб чиқса, 100 миллион инсоннинг умрига зомин бўлиши мумкин экан.
Олимлар Кикай калдерасини ўрганиш жараёнида магма гумбазига дуч келишган. Ўтказилган тадқиқотлар вулқон мабодо «уйғонса», Япония ҳудудини қамраб олишини тахмин қилишга асос бўлмоқда.
Институт профессори Ёсиюки Тацумининг сўзларига кўра, табиат ҳодисасининг содир бўлиш эҳтимоли бир фоизга тенг.





