Жаҳонга таниқли “Versace” модалар уйи раҳбари Донателла Версачи “1843” журналига берган интервьюсида эндиликда либослар ва аксессуарларни тайёрлашда табиий мўйнадан фойдаланмаслигини маълум қилди.
“Мўйна? Мен бунда бошқа қатнашмайман. Мода учунгина ҳайвонлар ўлдирилишини хоҳламайман...” деган Версачи интервьюсида.
“Armani”, “Calvin Klein”, “Hugo Boss”, “Ralph Lauren”, “Gucci”, “Michael Kors”, “Jimmy Choo” каби мода оламининг таниқли брендлари ҳам табиий мўйнадан воз кечган.
Статистик маълумотларга кўра ҳар йили жаҳонда бир миллионга яқин жонивор фақат мўйнаси учунгина ўлдирилади.






