1

“Илм дарахти” фильмини суратга олиш ишлари бошланди

МАДАНИЯТ 28.03.2018, 10:25
“Илм дарахти” фильмини суратга олиш ишлари бошланди

Ҳар қандай улуғ мақсадга етишиш ортида катта меҳнат, тинимсиз изланишлар ҳамда истеъдод сарчашмалари ётади. Бироз аввал Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ЮНЕСКО ишлари бўйича Миллий комиссия бошчилигида “Корея ўқув дастурлар телекомпанияси” (EBS) мутахассислари юртимизнинг кўҳна шаҳарлари бўлмиш Самарқанд ва Бухорода Ислом маданиятининг ривожланишига оид “Илм дарахти” номли ҳужжатли фильм яратиши борасида хабар берилган эди. Эндиликда мазкур лойиҳанинг суратга олиш ишлари бошлаб юборилди.

Корея мутахассислари ҳамкорлиги билан биргаликда Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти жамоаси, постановкачи режиссёр ва оператор Иқбол Мелиқўзиев бошчилигида фильмнинг илк суратга олиш ишлари қадимий Хитой дарвозаси, кўҳна Бухоронинг маданият масканлари, муқаддас тарихий қадамжолар, қадимий Афросиёб тепалиги ҳамда афсонавий Регистон майдонида амалга оширилди. Катта ишчи гуруҳ замонавий кинотехника жиҳозлари, жаҳон стандартларига мос юқори сифатли мосламалардан фойдаланган ҳолда оригинал фильм кадрларини ишлашга чуқур масъулият билан ёндашмоқдалар. Шунингдек, Самарқанд қоғозининг яратилиш жараёни, хомашё йиғиндиси, ишчилар меҳнати ҳам ёрқин кадрларда акс эттирилди.

Бир сўз билан айтганда “Илм дарахти” қисқа метражли фильми орқали мустақил Ўзбекистонимизнинг илм ўчоғи бўлганлиги, бетакрор заминнинг тарихий бойликлари, қимматли маданий мероси ҳақидаги қизиқарли маълумотлар келтирилади. Ҳудудларнинг бетакрор табиати, муҳити, аҳолининг турмуш тарзи ҳам кўрсатилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1