1

Женнифер Лопес ЖЧ-2014 очилиш маросимида қатнашади

ШОУ-БИЗНЕС 11.06.2014, 10:52
Женнифер Лопес ЖЧ-2014 очилиш маросимида қатнашади

Машҳур голливуд хонандаси Женнифер Лопес 12 июнь куни Сан-Паулуда бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати очилиш маросимида иштирок этади.  Аввалроқ хонанда ушбу маросимда иштирок этмаслиги ҳақида хабар берилган эди.

Лопес жаҳон чемпионати очилиш маросими учун рэпер Питбул ва Клаудия Леитте билан махсус қўшиқ ижро этган эди. Қўшиқ “We are One” ( “Биз биргамиз" ) дея номланган. 
“Женнифер ўзининг мухлислари ва футбол фанатларини ранжитмоқчи эмас, у маросимга боради”, - дея иқтибос келтирмоқда хонанда вакилларининг сўзларидан Infobae сайти.

Маълумотларга кўра, очилиш маросими 25 дақиқа давом этади. Унда 600 нафарга яқин артист,  гимнастикачи ва ўйинчилар иштирок этишади. Лопес, Питбул ҳамда Лейттенинг “We Are One” қўшиғи эса маросимни якунлаб бериши кутилмоқда.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1