1

Нигина Абдураимова халқаро турнирда ғолиб чиқди

СПОРТ 16.06.2014, 14:44
Нигина Абдураимова халқаро турнирда ғолиб чиқди

Фарғона шаҳрида Халқаро теннис федерацияси (ITF) мусобақалари тақвимига кирувчи нуфузли турнир якунланди.

Унда дунёнинг 30 давлатидан 100 нафарга яқин ракетка устаси ғолиблик учун куч синашди.

Турнирнинг яккалик баҳсларида Ватанимиз шарафини муносиб ҳимоя қилган Нигина Абдураимова барча рақибларини мағлубиятга учратиб финалга чиқди.

Нигина ҳал қилувчи баҳсда япониялик Нао Хибинони 6:3, 6:4 ҳисобида енгиб, турнирнинг бош совринини қўлга киритди. Бу ҳақда ЎзА хабар бермоқда.

Жуфтлик баҳсларида япониялик теннисчилар Хироко Кувата ва Мари Танака ғолиб бўлди.

 

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1