1

Михаэль Шумахер комадан чиқди

СПОРТ 16.06.2014, 15:20
Михаэль Шумахер комадан чиқди

“Формула-1” бўйича етти карра жаҳон чемпиони Михаэль Шумахер комадан чиқди ва ҳозирги пайтда Гренобледаги шифохонадан реабилитацион клиникага ўтказилди, бу ҳақда Германия матбуоти спортчининг менежери Сабина Кемга таяниб хабар бермоқда.

“Михаэль реабилитацияни давом эттириш учун CHU Grenoble клиникасини тарк этди. У энди комада эмас”, - дея хабар берди Сабина Кем. Унинг сўзларига кўра, спортчининг оила аъзолари шифокорларга ва фожеа жойида ҳаракат қилган қутқарувчиларга ўз миннатдорчиликларини билдиришмоқда. 

“Михаэль Шумахер оиласининг чексиз миннатдорчилиги унга яхши тилакларни билдирган барча инсонларга тегишли. Сизлар унга катта ёрдам бердингиз”, - дейилади менежернинг баёнотида.   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1