1

Германия Португалияни мағлубиятга учратди ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

СПОРТ 17.06.2014, 09:38
Германия Португалияни мағлубиятга учратди ва бошқа натижалар (ВИДЕО)

Бразилияда давом этаётган футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари 1-тур учрашувларини ўтказишмоқда.

“F” гуруҳида бир кун аввал Аргентина Босния термаси устидан ғалаба қозонган бўлса,  Эрон ҳамда Нигерия терма жамоалари ўз учрашувларини бугун ўтказишди. Ушбу учрашувда ҳисоб очилмади – 0:0. 

“G” гуруҳида эса мусобақанинг яна бир марказий учрашувларидан бири бўлиб ўтди. Германия-Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувда ғолиб жамоани олдин айтиш қийин эди. Аммо, ўйинда Германия терма жамоаси қийинчиликсиз ўз рақибларини 4:0 ҳисобида мағлубиятга учратишди. Учрашувда Томас Мюллер хет-трикка эришди ва яна битта голни Хуммельс киритди.   

Шу гуруҳнинг иккинчи учрашувида АҚШ  Гана терма жамоасига қарши майдонга тушишди. Учрашувда  2:1 ҳисобида америкалик футболчилар устун келишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1