1

Машҳур япон режиссёри Ўзбекистонда фильм суратга олмоқда

МАДАНИЯТ 02.05.2018, 16:15
Машҳур япон режиссёри Ўзбекистонда фильм суратга олмоқда

Япониялик сценарист, кино режиссёр Киёси Куросаванинг Ўзбекистонда суратга олаётган фильмининг тасвирга олиш жараёнлар бошланди, деб хабар бермоқда "Кунутун" нашри.

2017 йилнинг октябрида япониялик машҳур режиссёр Киёси Куросава ўзбекистонлик киноижодкорлар билан учрашган эди. Мазкур ташрифидан кўзланган асосий мақсад икки мамлакат дўстлиги, ҳамкорлигининг ёрқин намунасига айланувчи қўшма бадиий фильмнинг суратга олиниши эди. Режалаштирилган фильм суратга олиш ишлар бошланди. Ишчи номи «Ернинг охири» бўлган мазкур фильмда Ўзбекистонга саёҳат қилга ёш япон аёли ҳақида ҳикоя қилиб, Ўзбекистон ва Япония ўртасидаги дипломатик алоқаларнинг 25 йиллиги ва Иккинчи жаҳон урушидан сўнг қисман япон аскарлари томонидан қурилган Тошкентдаги Алишер Навоий театрининг 70 йиллигига бағишланади.

Фильм суратга олиш жараёнларида қатнашаётган таниқли ўзбек актёри Адиз Ражабов суратга олиш майдончасидан фото ва видеолар билан бўлишди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1