1

Камбожада дунёдаги энг узун шарф яратилди

ДУНЁ 03.07.2018, 07:33
Камбожада дунёдаги энг узун шарф яратилди

Камбожада дунёдаги энг узун шарф яратилди, деб хабар бермоқда Рентв.ру нашри.

Камбожа пойтахти Пномпен шаҳри марказига минглаб маҳаллий аҳоли вакиллари ҳамда сайёҳлар жам бўлишган. Улар дунёдаги энг узун шарфни кўриш учун тўпланишди. Шарфни яратиш жараёни жорий йилнинг 14 февраль санасидан бошланган ва у деярли 5 ой муддатда тайёр бўлди. У Гиннеснинг рекордалар китобига дунёдаги энг узун рўмол сифатида киритилди. Шундан сўнг одамлар мазкур воқеани байрам сифатида нишонлашни бошлаб юборишган.

Шарфнинг узунлиги 1100 метрни ташкил қилади. Уни яратишда юзлаб кўнгиллилар ва мутаҳассислар иштирок этишган. Эндиликда ушбу шарфдан Пномпен кўчаларида қуёшдан сақловчи восита сифатида фойдаланилади.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1