1

Парижда очиқ осмон остидаги улкан кинотеатр ишга тушди

ДУНЁ 04.07.2018, 07:29
Парижда очиқ осмон остидаги улкан кинотеатр ишга тушди

Франция пойтахти Парижда очиқ осмон остидаги улкан кинотеатр ишга тушди, деб хабар берди Вести нашри.

Янги кинотеатр Парижнинг энг машҳур кўчаси ҳисобланган Чампс Элисесда барпо этилган. У парижликлар ёз мавсумини янада мароқли ўтказишлари учун яратилди. Ёзги кинотеатр 1700 кишига мўлжалланган бўлиб, ҳозирда одамлар бу ерда фильм томоша қилишга навбат кутиб туришибди.

Бу янгилик нафақат шаҳар аҳолисини, балки сайёҳлар эътиборини ҳам жалб қилмоқда. Очиқ осмон остидаги ёзги кинозал ўз сеансларини оқшом тушгач бошлайди. Унда илк бора Жан Рено иштирокидаги машхур француз комедияси намойиш этилди. Эндиликда дунёнинг энг оммабоп ва янги кинокартиналари томошабинларга тақдим этилиши мўлжалланган. Кириш чиптаси нархи 4 евро.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1